Самарқанд давлат тиббиёт институтида соҳанинг муҳим йўналишларига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди
Самарқанд давлат тиббиёт институтида “Замонавий педиатриянинг ютуқлари ва истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Конференцияда хорижий тиббиёт олийгоҳлар ва илмий-текшириш марказлари ходимлари салоҳиятидан фойдаланган ҳолда болалар саломатлиги тиббиётининг замонавий ҳолати алоҳида муҳокама қилинди. Анжуманда Россия, Украина, Қозоғистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистоннинг етакчи педиатр-олимлари, мутахассислари иштирок этдилар.
Халқаро конференциянинг очилишида Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор Жасур Ризаев, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Ботир Даминов, Республика ихтисослашган педиатрия илмий-текшириш институти директори, Бош педиатр Дилором Аҳмедова, Саратов давлат тиббиёт университети ректори Андрей Еремин, Ижевск давлат тиббиёт академияси ректори Андрей Шкляев, Приволжск тадқиқот тиббиёт университети ректори Николай Карякин, Тожикистон давлат тиббиёт университети ректори Маҳмадшо Гулзода, Ўзбекистон Қаҳрамони, Тошкент тиббиёт академияси профессори Раҳмон Муҳаммадиев сўзга чиқиб, бу каби анжуманлар самараси, халқаро алоқалар аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Анжуман ялпи мажлисдан сўнг 6та шуъбада давом эттирилди. Уларда ўсмирлар тиббиёти, неонтология, аллергология, болалар неврологияси ва нефрологияси, педиатрияда шошилинч тиббиёт, эндокрин тиббиёт ва диабетология, гастроэнтерология, метаболик касалликлар, онкогематология, болалар ревматологияси, болалар кардиологияси каби долзарб йўналишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, болалар ва ёши катталарда ўпка касалликлари ҳамда йўтални даволашга замонавий ёндашув мавзусида семинар ҳам ўтказилди.
Айтиш мумкинки, бу каби конференциялар республика ва минтақамизда педиатрия соҳасини ривожлантириш, фундаментал ва клиник фанларни ўқитиш сифатини янада ошириш, малакали тиббий кадрларни тайёрлаш ҳамда республикамиз тиббиёт олийгоҳлари ва илмий текшириш марказлари ўртасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
00:05 / 02.04.2022
Самарқанд давлат тиббиёт институти университетга айлантирилади
15:30 / 26.03.2022
Самарқанд давлат тиббиёт институтининг қарийб 1000 нафар ўқитувчи ва шифокорлари донорлик қилди
20:00 / 09.02.2022
СамДТИ Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда олис ҳудудларда мунтазам тиббий кўрик ташкил қилмоқда
15:30 / 16.12.2021