Ўзбекистон | 12:07 / 28.12.2020
23180
1 дақиқада ўқилади

«Права» алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Қайта имтиҳон топшириш керак эмас — ДХА

Ижтимоий тармоқларда 2021 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлиши тўғрисида маълумот тарқалди. Давлат хизматлари агентлиги вазиятга аниқлик киритди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Қайд этилишича, аҳолига қулай бўлиши учун эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби соддалаштирилган тартиб амал қилади. Қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

Эслатилишича, хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

Мавзуга оид