Ўзбекистон | 14:20 / 24.07.2018
15805
2 дақиқада ўқилади

Сооронбай Жээнбеков Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 24 июль куни телефон орқали Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади.

Қирғизистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, телефон орқали суҳбат чоғида Сооронбай Жээнбеков Шавкат Мирзиёевнинг профессионаллиги, бой бошқарув тажрибаси ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишга конструктив ёндашуви Ўзбекистон Республикасининг келгуси равнақига ҳисса қўшиши, шунингдек, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

«Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссангиз юртимизда юксак қадрланади», - деди Сооронбай Жээнбеков телефон орқали суҳбат чоғида. Унинг ишонч билдиришича, дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган қирғиз-ўзбек муносабатлари бундан кейин ҳам икки мамлакат ўртасида яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бўлади. 

Президент Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга мустаҳкамлик соғлик ва масъулиятли давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид