Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда асал ишлаб чиқариш ҳажми 24 минг тоннагача етказилади
6 декабрь куни «Ўзкургазмасавдо» кўргазмалар залида Халқаро Пресс-клубнинг «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси вакиллари билан анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси раиси Шерали Суярқулов, акциядорлик тижорат "Алоқабанк" Бошқарув раиси Камунна Ирисбекова, апитерапевт Гулчеҳра Латипова, деҳқон хўжалиги раҳбари Дилшод Артиков, “Асаларичилар” фермерлик хўжалиги раҳбари Қодирхўжа Тожихўжаев ва "Соф асал" МЧЖ раҳбари, экспортёр Абдулбори Халилов спикерлар сифатида иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3327-сонли қарори ижросини таъминлаш, асаларичилик соҳасида эришилган ютуқларни намойиш этиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, асал ва асал маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш мақсадида, 2017 йил 1-10 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзкўргазмасавдо” павильонларида мамлакат миқёсида илк бор кенг кўламда “Асал байрами” ва асал маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси ўтказилмоқда.
“Асал байрами” ва кўргазма-ярмарка тадбирларида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 250дан ортиқ асаларичилик субъекти ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.
Қарорга мувофиқ "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси ташкил этилди.
"Ўзбекистон асаларичилари" уюшмасининг асосий вазифалари этиб асал маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини тизимли ташкил этиш, асалари пакетлари етиштириш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, асал етиштириш жараёнига илмий асосланган усуллар ва замонавий технологияларни жорий этиш белгилаб қўйилди.
Уюшма тизимига жойларда асаларичилик тармоғи ташкилотлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича 13 та доимий вакил киритилди.
Ушбу қарор билан "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмасининг "Апимондия" Халқаро асаларичилик уюшмалари федерациясига аъзо бўлиши назарда тутилган.
Ушбу қарорга мувофиқ асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2017 йилдаги 15,4 минг тоннадан 2021 йилга бориб 23,7 минг тоннагача етказиш назарда тутилган.
“Асал байрами” кўргазма-ярмаркаси тадбирлари доирасида 10 дан ортиқ номинация бўйича ғолиблар аниқланиб, улар фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари ҳамда махсус сертификатлар билан рағбатлантирилди.
Мавзуга оид
08:50 / 09.08.2025
Хитой Ўзбекистондан асал сотиб олишни бошлаши мумкин
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
09:08 / 26.03.2025
Наманган ва Жиззахда йирик асаларичилик марказлари ташкил этилади
15:48 / 06.10.2024