Ўзбекистон | 11:05
3084
1 дақиқада ўқилади

Туризм қўмитасида кадрлар алмашинуви: янги ўринбосарлар тайинланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, Суҳроб Бобокалонов ва Санжар Тожиев Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари лавозимига тайинланди. Аввал мазкур лавозимда ишлаб келган Жамшид Абдусаломов ва Сардор Ниёзов эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.

Ҳукумат қарори билан Суҳроб Рамазонович Бобокалонов ҳамда Санжар Шуҳратович Тожиев Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари этиб тайинланди

Улар туризм соҳасини ривожлантириш, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ҳудудларда туристик инфратузилмани кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби йўналишларда фаолият юритиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Жамшид Абдусаломович Абдусаломов ва Сардор Мухторович Ниёзов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Туризм қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимларидан озод этилди.

Маълумот учун, Туризм қўмитаси мамлакатда туризм салоҳиятини ошириш, ички ва кирувчи туризмни ривожлантириш, хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда соҳада инвестицияларни жалб этиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли орган ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид