Ўзбекистон | 01:01 / 16.09.2019
24237
1 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Қўқонда 5 кун давом этган Халқаро ҳунармандчилик фестивали якунига етди

Беш кун давомида Қўқонда ўзгача файз, шукуҳ ҳукм сурди. Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг маркази бўлган Худоёрхон Ўрдаси атрофидаги 17 гектар майдонда ташкил этилган кўргазмалардаги санъат асарларидан минг-минглаб кишилар баҳраманд бўлдилар.

Жаҳоннинг турли бурчакларидан ташриф буюрган халқ амалий санъати усталари, ҳунармандлар фестивал ҳақида, “Бир умр ёдда қоладиган гўзал анжуманда бўлдик”, дея таъриф бергани бежиз эмас. Бу таъриф уларнинг ижодий меҳнатларини тушунадиган, эъзозлайдиган халққа берган баҳоси бўлса не ажаб.

Фестивалда 83 та давлатдан ҳунармандчиликнинг 29 та йўналиши бўйича 191 нафар хорижлик ҳунармандлар қатнашди. Республикамизнинг ҳар бир вилоятидан ташриф буюрган ўз ҳунарини ардоқлаб келаётган усталарнинг санъат асарларидаги ўзига хос чизгилар, ранглардан баҳраманд бўлдик.

Тақдирлаш маросимида 8 та номинация бўйича 24 нафар ғолиб аниқланиб мукофотлар эгаси бўлдилар.

KUN.UZ мухбири,  Элмурод Эрматов

Мавзуга оид