Ўзбекистон | 12:00 / 22.12.2021
7549
5 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда йирик бизнес тадбир — Ибраҳим Гулямовнинг «Бизнес Коучинг» дастури. Унда 600га яқин бизнес эгалари қатнашди

Фото: bk.pcg.uz

«Бизнес Коучинг» ўзи нима ва тадбиркорга нима бера олади?

«Катта бизнеслар катталашиб бораверади, кичиклари эса юзага чиқмайди — ёпилиб кетади ёки бир жойда ривожланмай қолаверади. Чунки...». Бу гапларни айтар экан, одамлар турли важларни мисол қилиб келтиради, аммо масаланинг моҳиятига етиш учун озгина изланиш, фикр қилиш, ўз устида ишлаш, янгиликларни ўрганиш ва замон билан ҳамнафас бўлиш кераклиги ҳақида ўйлаб кўрмайди.

Йирик компаниялар ҳақида гап кетса, ишонч билан айтиш мумкинки, уларнинг асосчилари, раҳбарлари ва топ-менежерлари мунтазам равишда ўз устида ишлайдиган, янги билимлар олиш ҳаракатида бўладиган одамлардир. Бунинг учун эса улар турли коучингларда иштирок этади, тренингларда қатнашади, китоб ўқийди.

Энди ўйлаб кўринг, ўз устида ишламайдиган, замондан ортда қолган услублар ёрдамида ўз фаолиятини юритадиган, ҳеч бўлмаса 1 ойда биргина китоб ўқимайдиган тадбиркорнинг бизнеси ривожланмай қолавериши ёки вақт ўтиши билан таназзулга юз тутиши табиий ҳол эмасми?

Фото: bk.pcg.uz

Кун сайин бизнес қилиш қийинлашиб бормоқда, негаки деярли ҳар бир соҳада рақобат кучаймоқда, ўзгаришлар кузатилмоқда, янгиликлар пайдо бўлмоқда. Шиддат билан ўзгариб бораётган бундай шароитларда муваффақиятга эришиш учун мижозларнинг эҳтиёжларини қондира оладиган, одамларнинг муаммоларини бартараф қиладиган ва шу билан бирга, бунда рақобатчиларни ортда қолдирадиган таклиф бера олиш керак.

Бизнесини муайян босқичга етгандан сўнг ривожлантира олмаётган корхона эгаларида талайгина саволлар бўлиши мумкин. Нима учун ўз фаолиятини мендан кейин бошлаган рақобатчиларим мендан ўзиб кетяпти? Нима учун сотувлар ҳажми тушиб кетяпти? Нега сотувлар ортса ҳам, соф даромад ортмаяпти? Нима қилиш керак?

Куни кеча якунланган Ибраҳим Гулямовнинг «Бизнес Коучинг 14» дастури тингловчилари айнан мана шу ўзларини доимий қийнаб келган саволларга жавоб олишди ва муаммоларининг ечимини аниқлаб, амалий ютуқларга эришишди.

Фото: bk.pcg.uz

Бизнес Коучинг дастури — тадбиркорлар учун мўлжалланган, 2 ойда бизнесни тизимлаштириш, маркетинг ва сотув механизмларини йўлга қўйиш орқали корхонанинг соф фойдасини оширишга қаратилган дастур. Мисол учун, «Бизнес Коучинг 14» курсини 600га яқин бизнес эгаси битирди. 56 фоиз иштирокчидан олинган маълумотга кўра, уларнинг умумий соф фойдаси 2 ойда 1 400 000 долларга ошди.

Фото: bk.pcg.uz

Шу пайтгача «Бизнес Коучинг» дастурини 3500га яқин тадбиркор битирди. Уларнинг орасида юртимизда кўзга кўринган Najot ta'lim, Xon Saroy, Kun.uz, Asaxiy, «Андижон музқаймоқлари», «1000 проектов», TuningHouse, Uzled, Original Mebel, BTS, beshr, Brohouse каби компаниялар асосчилари, Ro'zmetov, Azon.tv, Rasulov GI, Dinay, UrGaz, Imzo компаниялари раҳбарлари ва бошқалар ҳам бор.

Фото: bk.pcg.uz

Бизнeс Коучинг кимлар учун?

— ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳасидаги тадбиркорлар;

— хизмат кўрсатиш ва савдо соҳасидаги тадбиркорлар;

— уста-ҳунармандлар ва ишбилармонлар.

Агар сиз ўз рақобатчиларингиз орасидан ажралиб чиқиб, катта марраларга эришишни, бозорда ўз соҳангизда етакчиликни қўлга киритишни истасангиз, ҳозироқ ҳаракат қилинг. Бизнес Коучинг ҳақида батафсил маълумот олинг ва йирик компаниялар каби тўғри қарор қабул қилинг.

Фото: bk.pcg.uz

Боғланиш учун:

Телефон: +998712009292

Веб сайт: https://clck.ru/Xg4SU

Ижтимоий тармоқлар:

Instagram

Youtube

Telegram

Маълумот учун, яқин орада «Бизнес Класс» лойиҳасида Ибраҳим Гулямовнинг Perfect Consulting Group компанияси фаолияти ҳақида кўрсатув олинган эди. Бизнес коуч Ибраҳим Гулямов ва унинг дастури билан яқиндан танишиш учун қуйидаги видеони томоша қилиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида 

Мавзуга оид