Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилнинг энг омадсиз фильмлари маълум қилинди
АҚШнинг Deadline портали 2019 йилнинг энг кўп зарар келтирган фильмлари рўйхатини эълон қилди.
“Икс одамлар: Қора Феникс” (Dark Phoenix) фильми рўйхатнинг 1-ўрнини эгаллаган. Фильм бутун дунё бўйлаб 252 млн доллар ишлаб топганига қарамай, ўз ижодкорларига 133 млн доллар миқдорида зарар келтирган.
2-ўринни “Терминатор: Қора тақдирлар” (Terminator: Dark Fate) фильми эгаллаган. Фильм прокатидан кейин у ўз яратувчиларига 122,6 млн доллар зарар келтирган.
113,6 млн долларлик зарар билан 3-ўринни “Мушуклар” (Cats) фильм-мюзикли эгаллаган.
Омадсиз фильмлар рўйхатининг кейинги ўринларни “Гемини” (Gemini Man) фильми 111,1 млн долларлик ва “Йўқотилган бўғин” (Missing Link) мультфильми 101,3 млн долларлик зарар билан эгаллаган.
Рўйхатни тузишда барча харажатлар – ишлаб чиқариш ва реклама харажатлари, актёрларга гонорарлар ва бошқа омиллар ҳисобга олинган.
Аввалроқ портал 2019 йилнинг энг сердаромад фильмлари рейтингини эълон қилганди. Унга кўра, рўйхатда қолган фильмлардан анча фарқ билан “Қасоскорлар: Финал” (Avengers: Endgame) фильми етакчилик қилиб, у ўз ижодкорларига 890 млн доллар соф даромад келтирган.
Мавзуга оид
16:17 / 23.05.2025
Netflix Амир Темур ҳақидаги фильмни суратга олди
15:51 / 07.11.2024
Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарни қоплаб бериш режалаштирилмоқда
08:20 / 13.09.2024
Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди
07:55 / 25.06.2024