Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Милоддан аввалги I-II асрга тааллуқли қадимий тангалар тўхтатиб қолинди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхона ходимлари маданий аҳамиятга эга бўлган қадимий тангаларни божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди.
Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро М.Ш. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, ушбу шахс декларацияламасдан ва божхона ходимига маълум қилинмаган 8 дона қадимий тангаларни олиб ўтаётганлиги аниқланди.
Экспертиза хулосаларига асосан, ашёвий далил сифатида олинган 2 дона танга милоддан аввалги I-II асрларда буюк Эвкратид I даврида Юнон-Бақтрия подшолиги даврида, 2 дона танга Милодий I-II асрларда Кушон подшолиги даврида ва яна 2 донаси 70-80 йил муқаддам АҚШда зарб қилингани ҳамда 2 дона танга араб ёзувлари битилган XIX асрга оид эканлиги маълум бўлиб, уларнинг умумий қиймати 63,5 миллион сўмни ташкил қилди.
Юқорида ашёвий далил сифатида олинган тангалар Сурхондарё вилояти Археология музейига топширилди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:57 / 15.01.2026
1 трлн 145 млрд сўмлик товарлар ноқонуний муомаладан чиқарилди
08:40 / 10.01.2026
6 та постда транспорт текшируви синов тариқасида чегара қўшинларига берилди
19:55 / 25.12.2025
Қандай ҳолатда хориждан ҳаво тозалагич буюртма қилинганда божхонада қўшимча пул тўлашга тўғри келади?
08:53 / 24.12.2025