Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котиби зарурат бўлса музокара учун Эронга боради
Фото: AP
АҚШ давлат котиби Майк Помпео зарур бўлса ва шароит тақозо қилса, Теҳронга бориб, музокара ўтказишини билдирди. У Bloomberg агентлигига берган интервьюсида шундай баёнот берди.
«Албатта, зарурат пайдо бўлса, у ерга бажонидил бораман», — деган Помпео.
Аввалроқ, Пентагоннинг янги раҳбари Марк Эспер ҳам АҚШ дастлабки шартларсиз Эрон билан мулоқотга тайёр эканини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Ҳурмуз бўғозида рўй бераётган вазият АҚШ-Эрон муносабатларини кескинлаштирмоқда. Қолаверса, Дональд Трамп ҳокимиятга келгач, Эрон ядро дастурига доир халқаро келишувдан бир томонлама чиққан эди.
Мавзуга оид
13:04
АҚШ Исроилга ўз синфидаги энг илғор F-22 Raptor қирувчиларини юборди
11:06
“Олтин аср” риторикаси: Трамп йиллик нутқида ўз сиёсатини мақтади
09:01
АҚШ Россиядан бўлган “ҳакер-брокерлар”га қарши санкциялар жорий қилди
17:16 / 24.02.2026