Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгария Усмон империясидан озод бўлганининг 140 йиллигини нишонлади
Фото: БГНЕС
Болгария 3 март куни Усмон империяси зулмидан озод бўлганининг 140 йиллигини тантанали нишонлади. Байрам мамлакатнинг барча шаҳарларида кенг нишонланди. Унинг кульминацияси мамлакат пойтахти Софияда тантанали ҳарбий маросим ва мушакбозлик бўлди.
Ушбу маросимда мамлакат президенти Румен Радев, бош вазири Бойко Борисов, парламент спикери Цвета Караянчева, патриарх Неофит ва Рус православ черкови делегацияси, сиёсий партиялар ва жамоатчилик бирлашмалари етакчилари, дипломатик миссиялар раҳбарлари ва юзлаб оддий фуқаролар иштирок этганлар.
“140 йил аввал Сан-Стефан тинчлик сулҳи тузилган ва аждодларимизнинг барча болгарлар мустақил давлатда яшаши ҳақидаги орзуси ижобат бўлган”, деб айтди Болгария президенти Румен Радев.
1877 йил 24 апрелда Рус-турк уруши бошланган. Болгарияда бу уруш Озодлик уруши деб ном олган. Уруш 1878 йил 3 март куни Россия ва Усмон империяси ўртасида Сан-Стефан тинчлик сулҳи имзоланиши билан якунланган. Бу сулҳга кўра Болгария мустақил давлатга айланган.
Болгария мустақил давлат мақомини олган ва 3 март куни Болгариянинг Усмон империяси зулмидан озод бўлиши куни этиб белгиланган.
Болгария деярли 500 йил – 1396 йилдан 1878 йилгача Усмон империяси таркибига кирган.
Мавзуга оид
20:55 / 31.12.2025
Болгария 1 январдан еврога ўтади
11:19 / 13.12.2025
Болгария еврога ўтиш арафасида: оммавий норозилик ва ҳукумат истеъфоси
15:41 / 07.11.2025
Болгарияда “Лукойл” НҚЗни сотиш: парламент президент ветосини енгиб ўтди
11:45 / 01.11.2025