Ўзбекистон | 08:03 / 26.08.2021
2781
1 дақиқада ўқилади

1 октябрдан 200 млрд сўмдан ошадиган лойиҳаларни коммуникация билан таъминлаш давлат бюджетидан амалга оширилади

“Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

2021 йил 1 октябрдан инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳалари доирасида бюджет ссудаси маблағлари:

  • электр энергияси тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖларга;
  • табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун – “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖларга ажратилади.

Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид