Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент мактаблари кириш имтиҳонлари биринчи босқичи 6 июлда бўлиб ўтади
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг имтиҳонлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Қолган ҳудудларнинг имтиҳонлари ўз ҳудудларида бўлади.
Фото: ЎзА
Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари биринчи босқичи 6 июл куни бўлиб ўтади.
Имтиҳон вақти ва манзили ҳақидаги маълумот талабгор томонидан my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтларига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома орқали маълум қилинади.
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида) ўтказилади.
Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 60 дақиқа вақт берилади.
Талабгорларга топшириқларни бажариш учун белгиланган вақтдан (60 дақиқа) ташқари, кириш имтиҳонининг жавоблар варағини белгилаш учун қўшимча вақт берилмайди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг имтиҳонлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Қолган ҳудудларнинг имтиҳонлари ўз ҳудудларида бўлади.
Мавзуга оид
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қандай топшириш мумкин: тажриба, нархлар, тайёргарлик ва у нима учун керак?
12:42 / 16.09.2025
Бакалаврга тестда имтиҳонсиз максимал балл бериладиган сертификатлар рўйхати янгиланди
18:11 / 15.09.2025