Технология | 23:30 / 23.03.2018
5813
1 дақиқада ўқилади

«Яндекс. Такси» ҳайдовчиларни юз ва овозидан танийдиган бўлади

"Яндекс. Такси" ҳайдовчиларни авторизация қилиш учун янги тизимни синовдан ўтказади. Ҳайдовчилар учун  "Таксометр" иловаси инсонни юзи ва овозидан таний олади. Ишлаб чиқарувчилар шу ҳақида маълум қилишмоқда.

Иловага киришда ходимни аниқлаш ва унга буюртмани топшириш учун авторизациядан ўтиш зарур. Ҳозирда ҳайдовчилар уни телефон рақами ва СМС шаклида келувчи бир марталик код орқали ўтишмоқда.

Компания ишлаб чиқарувчилари ўз ходимлари фаолиятини енгиллаштиришни мақсад қилиб, ҳайдовчини юзи ва овози орқали аниқлайдиган технологияни ишлаб чиқаришмоқда. Бунинг учун ҳайдовчи селфи-суратга тушиб, "Таксометр" кўрсатган матнни овоз чиқариб ўқиши керак бўлади.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Тайёрлаган:  Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид