Ўзбекистон | 13:00 / 14.09.2022
6057
4 дақиқада ўқилади

Pepsi Music Fest – суратларда

Pepsi 9–11 сентябр кунлари Тошкентда катта мусиқа фестивалини ўтказди. Gayazov$ Brother$, Мinelli, HammAli & Navai каби машҳур юлдузлар фестивал ҳедлайнерлари бўлди.

Фото: Pepsi

2022 йилда Pepsi бренди ҳар йили ўтказиладиган "Таъмлар жанги" — Pepsi Taste Challenge'да яна бир бир бор мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Худди шу челленжнинг якуни муносабати билан мусиқа ва дўстлик кечаси, барчага манзур ичимликнинг байрами ташкил этилди.

Улкан оpen air – Pepsi Music Fest 9 сентябр куни Hyatt меҳмонхонасининг очиқ майдонида таниқли санъаткорлар ва DJлар иштирокида бошланди. Ўйин-кулги ва совғаларга бой фестивал йилнинг энг ёрқин мусиқий воқелигига айланди, дейиш мумкин.

Айниқса, Pepsi Music Fest мутлақо бепул эканини ҳисобга олсак, Тошкентда бундай йирик миқёсдаги, ижро сифати юқори тадбирлар кўп эмас.

Фестивал мезбонлар ва махсус меҳмон – КВН Олий лигаси чемпиони, Осиё МIX жамоаси етакчиси Элдияр Кененсаровнинг кириш сўзи билан бошланди. Фест давомида Даврон Кабулов ва Жаҳонгир Хўжаев шоураннер сифатида чиқиш қилишди.

Байрам меҳмонлари кундан кунга ортиб борди, очиқ майдонда ҳамма жонли мусиқа ритмида рақсга тушди. Рақс жамоаларининг чиқишлари эса фестивалнинг янада ёрқин ўтишига сабаб бўлди.

Байрамона атмосфера, жаҳонга таниқли юлдузлар ва кўтаринки кайфият Pepsi Music Fest'нинг ҳақиқий безаги эди. Бу сафар битта тадбир форматида бир эмас, уч халқаро селебрити – Gayazov$ Brother$, Мinelli ва HammАli& Navai қўшиқлари янгради.

Фестивалда, шунингдек, Pepsi Taste Challenge–2022 реклама кампанияси амбассадори – Аbbbose махсус меҳмон сифатида иштирок этди.

Фест меҳмонлари – DJ King Маcarella, DJ Sam, DJ Frost, DJ Pashkov, DJ Safronov ва DJ Gеraнинг жонли мусиқий вайблари меҳмонларни рақсга чорлади ва майдон нафақат чироқлар, балки ёрқин, самимий ҳислар билан ҳам ёришиб кетди.

Мусиқий тадбир ташкилотчилари томошабинларга яна бир сюрприз тайёрлашди: ўзига хослиги, динамикаси ва ҳаяжонга бойлиги билан барчани ҳайратга солган fire-show узоқ вақт кўпчиликнинг ёдидан чиқмайдиган бўлди.

Уч кун давом этган оpen-air минглаб одамларни ижрочиларга жўр бўлиб бор овоз билан қўшиқ куйлаш ва мириқиб рақс тушишга чорлади.

Фестивал давомида ажойиб мусиқий атмосферани Pepsi ва Lays'нинг кўплаб унутилмас сюрпризлари янада бойитди: фестивал ўтказилган майдон фаол ҳаракатлар майдони ва дам олиш зоналарига бўлинди. Худди эстрада юлдузларидек караокеда куйлаш, барабан чалиш, бинбэгда дам олиш, Pepsi банкаси кўринишидаги аниматорлар билан рақс тушиш ва, албатта, тамадди қилиш – Lays'дан баҳраманд бўлиш мумкин эди.

Фотосуратлар учун ғоя шу қадар кўп эдики, шу куни 10 дан ортиқ фотозоналарда рекорд миқдордаги фотосуратлар олинди ва ижтимоий тармоқлар саҳифасига жойланди.

Pepsi мусиқа фестивали Pepsi Taste Challenge ёзги кампаниясининг якуний тадбири эди. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Pepsi шу билан кифояланиб қолмайди, олдинда ҳали кўпдан кўп унутилмас тадбирлар Тошкент аҳли ва меҳмонларини хурсанд қилишда давом этади!

Рepsi янгиликларини Instagram орқали кузатиб бориш ва янгиликлардан хабардор бўлиш мумкин: @pepsi_uzbekistan.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид