Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш вазири ўринбосарларидан бири ишдан кетди. Унинг ўрнини Тошкент шаҳри ҳокимлиги мутахассиси эгаллади
Президент фармони билан Шукруллобек Акмалжон ўғли Жаҳонгиров қурилиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қурилиш вазири ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Шуҳратхўжа Ҳошимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун Шукруллобек Жаҳонгиров бунгача лойиҳа ва қурилиш компанияларида фаолият юритган. Хусусан, «Mimar group» масъулияти чекланган жамияти дизайнери ва лойиҳа мувофиқлаштирувчиси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги мутахассиси бўлган.


2021 йилнинг августида президент уни «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирлаганди.