Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда “Янги кон” компанияси ташкил этилади
Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида ташкил этиладиган “Янги кон” компанияси литий, алюминий, магний, графит ва бошқа нодир металларни ишлаб чиқариш бўйича инвестлойиҳалар ижроси билан шуғулланади. Уран ишлаб чиқариш ҳажми ва захирасини 2030 йилгача 2 баробар ошириш бўйича ишларни ташкиллаштириш учун “Навоийуран”да лойиҳа офиси очилади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 8 июл куни геология соҳасидаги натижалар ва йил якунигача бўлган режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Бобур Исломов охирги йилларда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди. Жумладан, замонавий технологиялар жорий қилингани натижасида геологик ўрганиш ва бурғилаш ишлари ҳажми 1,5 баробаргача ошгани айтилди.
Ерости қазилмаларига солиқ ставкалари пасайтирилиб, соҳада хусусий инвесторларга йўл очилди. Конларни аукцион орқали сотиш ҳисобига, 1 миллиард 400 миллион доллар инвестиция киритиш бошланди.
Геология фанлари университети ташкил этилиб, фаолияти энг замонавий технологиялар ва илғор методикалар асосида йўлга қўйилди.

Шу йил 19 май куни бўлган тақдимотда Президент “Навоийуран” давлат корхонасини трансформация қилиш, уран захирасини ошириш бўйича топшириқлар берган эди. Йиғилишда шу борада бошланган ишлар, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ҳақида ахборот берилди.
Унга кўра, технологик жараён ва молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга ўтказиш, уран ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда захирасини 2030 йилгача 2 баробар ошириш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари бу ишларни самарали ташкил этиш учун “Навоийуран”да лойиҳа офиси очиш, чет эллик мутахассисларни жалб қилиб, кадрлар малакасини ошириш кераклигини таъкидлади.

Рангли ва ноёб металли конларни ўзлаштириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Бу борада геологик қидирув майдонлари кенгайтирилган. Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида “Янги кон” компаниясини ташкил этиш кўзда тутилган. Бу компания литий, алюминий, магний, графит ва бошқа нодир металларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари ижросини ташкиллаштиради.
“Умуман, геология иқтисодиётнинг ўсишига асосий туртки берадиган соҳа. Бу борадаги салоҳиятини тўлиқ ишга солиш керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
22:28 / 25.12.2025
Қашқадарёда тоғ портлатилди - арз қилганлар қўрқитилиб, ҳолатга "кўникиш" тавсия қилинди
12:30 / 22.12.2025
Янги конларни аниқлаш: Ўзбекистон–Миср ҳамкорлиги учун ишчи гуруҳ тузилади
21:28 / 27.10.2025
Колорадо кончилик мактаби билан Компетенциялар маркази ташкил этилади
07:30 / 14.10.2025