Жаҳон | 20:40 / 16.12.2018
16938
2 дақиқада ўқилади

Москвадаги «Бутирка» тергов изолятори ёпиладиган бўлди

Фото: ТАСС/Марина Круглякова

Москвадаги ““Бутирка” тергов изолятори унинг атрофидаги уйлар аҳолисининг кўплаб шикоятларидан кейин ёпиладиган бўлди.

Россия Жазони ижро этиш федерал хизмати (ФСИН) директори ўринбосари Валерий Максименконинг маълум қилишича, қисқа муддатларда ё Дмитров шоссесида, ёки Новая Москвада 5 минг ўринга мўлжалланган янги тергов изолятори пайдо бўлади. 

Максименконинг таъкидлашича, шу каби қарор “Пресня” тергов изолятори бўйича ҳам қабул қилинган. “Матросская тишина” борасида ҳозирча танаффус олинди”, деб тушунтирган ФСИН ходими.

Таъкидланишича, “Бутирка”нинг ёпилиши ҳақидаги гаплар анчадан бери юрган. Аввалроқ Москванинг Тверь туманидаги турмани хусусий шахслар сотиб олиб, унинг ўрнига янги тергов изолятори қуришлари тахмин қилинганди.   

“Бутирка” Москвадаги энг катта ва Россиядаги энг эски турмалардан бири ҳисобланади. 

Турманинг 200 йилдан кўпроқ тарихга эга биноси давлат томонидан муҳофаза қилинувчи тарихий ва архитектуравий ёдгорликлар рўйхатида туради. 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид