Спорт | 22:26 / 06.09.2016
7325
1 дақиқада ўқилади

Самбо спорт тури 2024 йилги Олимпиада дастурига киритилиши мумкин

Фото: © ТАСС

Россия спорт вазири ўринбосари Павел Колобков самбо спорт тури 2024 йилги ёзги Олимпиада дастурига киритилиши мумкинлигини маълум қилди. 

"2020 йилги дастур белгилаб бўлинган, унга 5 та янги спорт тури, жумладан карате киритилган. Агар жуда ҳаракат қилса, самбони 2024 йилги Олимпиада дастурига киритиш мумкин.

Бирор спортни олимпиада дастурига киритиш учун бутун бир тартибот бор. Бу Умумроссия федерациясига эмас, балки Халқаро федерация, унинг тегишли масалаларни қанчалик тезкор ҳал қилишига боғлиқ бўлади", деб айтди Колобков.

 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид