Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетика вазирлиги қошида Лойиҳа офиси ташкил этилади
Фото: Depositphotos
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ–3981-сон қарори билан ташкил этилган Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича комиссия ишчи органи сифатида бошқарув ходимларининг чекланган штат бирликлари 20 нафардан иборат бўлган, бюджетдан ташқари Ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қошида Лойиҳа офиси ташкил этилади.
Белгиланишича, Лойиҳа офисига Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг электр энергетика тармоғини назорат қилувчи ўринбосари бошчилик қилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг “Қишлоқэнерголойиҳа” АЖ негизида инновацион технологиялар ва ҳозирги замон илм-фани ютуқларини қўллаган ҳолда 0,4 кВдан 500 кВгача кучланишли барча типдаги электр тармоқларини лойиҳалаштирадиган замонавий кўп тармоқли “Ўзэнергоинжиниринг” АЖ лойиҳа ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда “Ўзэнергоинжиниринг” АЖни замонавий техника ва ҳисоблаш воситалари, аппарат дастурий маҳсулотлари билан қўшимча жиҳозлаш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг молиявий маблағлари, шу жумладан, грантлари ва қарз маблағлари жалб этилишини назарда тутувчи “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар республикада фойдаланилаётган электр энергетика объектлари учун ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада кенгайтириш дастурини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:31 / 11.12.2025
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
13:11 / 18.11.2025
Бинолар зилзилабардошлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар жорий этилмоқда
12:59 / 06.11.2025