Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Совуқ яқин — газ шохобчаларига чекловлар сақлаб қолинади, йирик истеъмолчилар истеъмоли камайтирилади
Ўзбекистонда 10-15 январ кунлари аномал совуқ кутилмоқда. Энергетика вазирлиги кўриладиган чоралар ҳақида маълумот берди.
Фото: Kun.uz
Энергетика вазирлиги вазирлик раҳбарияти иштирокида ўтган йиғилишда аномал совуқ олдидан энерготизимда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинганини маълум қилди.
Расмий хабарга кўра, биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотини барқарор етказиб бериш чоралари кўрилади.
Шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига киритилаётган чекловлар давом эттирилади.
Йирик ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилади.
Энерготизимдаги йирик истеъмолчиларнинг кунлик электр энергияси истеъмоли камайтирилади ва тежалган 11-12 млн кВт-соат электр энергияси аҳоли истеъмолига йўналтирилади;
Энерготизимда содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларнинг олдини олиш, барча истеъмолчиларни бир маромда электр энергияси билан таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган графикларга асосан қисқа муддатли чекловлар киритилади.
Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станциялари ва марказларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида кунига ўртача 49 млн куб метр табиий газ етказиб берилади.
Вазирлик хабарига кўра, бугунги кунда мазкур станциялар учун 90 минг тонна мазут ва 280 минг тонна кўмир ёқилғиси захираси яратилган.
"Истеъмолчиларга кунлик кўмир етказиб бериш ҳажми 5000 тоннадан 8000 тоннага оширилади. Йиғилишда совуқ кунларда электр энергиясига бўлган талаб ортиши натижасида электр тармоқлари ва трансформатор пунктларида ҳам юкламалар кескин ошиши таъкидланди.
Бунда, диспетчерлар маҳаллий ҳокимликлар ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан тасдиқланган чеклов графикларига қатъий амал қилишлари, яъни белгиланган муддатдан ортиқ чекловлар киритмайди", дейилади баёнотда.
Икки соатдан ошмаган вақт оралиғида ҳудудлар кесимида жорий этилаётган чеклов графиклари барча вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилиб борилиши таъминланади.
Шунингдек, аномал совуқ кунларида тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш учун электр ва газ таъминоти корхоналарида тун-у кун ишлайдиган 1000 дан ортиқ махсус бригада ташкил этилди. Ушбу бригадалар муаммолар тезкорлик билан бартараф этилишини таъминлайди.
Истеъмолчилар электр энергияси таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақами ёки Тelegramʼдаги @HET_admin администраторга, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти юзасидан 1104, 104 телефон рақамлари ёки Facebook ижтимоий тармоқдаги гуруҳга ҳамда кўмир таъминоти юзасидан 78-148-30-03, 71-244-38-28 телефон рақамлари ва @Uzbekcoaluz_bot “Теlegram-ботга мурожаат қилишлари мумкин.
Вазирлик истеъмолчилардан электр қурилмалари ва иситиш мосламаларига ниҳоятда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларини, ушбу қурилмалардан фойдаланилмаётган вақтларда тармоқдан ажратиб қўйишларини, энергия ресурсларидан имкон қадар тежамкорлик билан фойдаланишларини, шунингдек, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан берилаётган тавсияларга қатъий риоя қилишларини сўраган.
Мавзуга оид
17:49 / 12.12.2025
Барча ҳудудларда метан заправкалар иш вақтига чеклов киритилди
11:37 / 12.12.2025
Вилоятларда метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилди
13:20 / 10.12.2025
Лимон, гўшт, метан. Йиллик ҳисобда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар
18:43 / 20.10.2025