Ўзбекистон | 20:31 / 16.01.2018
13818
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳарбий делегацияси Ўзбекистон Қуролли кучлари академиясида

15-19 январь кунлари АҚШ ҳарбий делегацияси Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари академиясига ташриф буюрди. Ташриф давомида АҚШнинг қуруқликда қўшинлари Қўмондонлик-штаб коллежи ўқитувчиси Грегори Кук томонидан тренинг машғулотлар ўтказилмоқда. 

Кun.uz мухбирининг хабар беришича, АҚШ ҳарбий тренери Грегори Кук мамлакатимиз Қуролли кучлари академияси ҳамда Республикадаги олий ҳарбий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун "Етакчиларни ривожлантириш ва ташкил қилиш", "Ташкилий раҳбариятининг ахлоқий жиҳатлари", "Ташкилий ваколат ва таъсир этиш", "Ўзгариш жараёнида бошқарув ташкилотлари" каби мавзуларда назарий ва амалий машғулотларни ўтказди. 

Ушбу ташриф доирасида америкалик делегация аъзолари  Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари академияси ҳаёти, шарт-шароитлари билан ҳам яқиндан танишиб келмоқда.

Тайёрлаган:  Феруза Авазова

Мавзуга оид