Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 23 та кўмиб қўйилган гиёҳванд моддалар жойлашуви ва «закладчик» аниқланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фото: Тергов департаменти
2023 йилнинг 28 июнь куни соат 17:30 да “Қорадори-2023” тадбирлари давомида, Тошкент шаҳар Бектемир тумани Чирчиқбўйи кўчасида хизмат олиб бораётган туман ИИО ФМБ ППХ ходимлари томонидан мазкур ҳудудда бўлган 25 ёшли И.К. ўз ҳаракатлари билан шубҳа уйғотгани сабабли тўхтатилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у холислар иштирокида текширилган вақтда эгнидаги қора рангли шимининг чап чўнтагидан 1 дона кўк рангли елим скотчга ўралган гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида И.К.дан ушбу моддани кимдан ва қаердан олгани сўралганида, у гиёҳванд моддани геолокация асосида кўмиб қўйиш учун олиб кетаётганини ва Бектемир туманидаги Чирчиқбўйи, Тараққиёт, Б.Нозим, Паркент йўли кўчалари, “Ийк-ота”, “Гулбоғ”, “Забардаст” МФЙ ҳудудида ўзига нотаниш бўлган мижозлар учун жами 23 дона ўрамдаги гиёҳвандлик моддаларини кўмиб чиққанини маълум қилиб, ушбу 23 дона ўрамдаги моддалар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, И.К.дан олинган модда таркибида альфа-пирролидиновалерофенон мавжуд бўлиб, бу модда “альфа-пирролидиновалерофенон (а-PVP)” деб аталиши ва умумий оғирлиги 22,4 граммга тенглиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Мавзуга оид
19:24 / 20.12.2025
Сирдарё туманида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари муомалага киритилишининг олди олинди
12:35 / 20.12.2025
Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – қурилиш вазири
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
12:53 / 18.12.2025