Жамият | 19:43 / 02.06.2018
11430
1 дақиқада ўқилади

2 июнь куни Тошкентнинг учта масжидида хатмона якунланади

Фото: KUN.UZ

Бугун 2 июнь, Муборак Рамазон ойининг 17-кунидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси якунига етади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

1. “Тўра бува” жоме масжиди. (Мирзо Улуғбек тумани, Султония кўчаси, 70а-уй)
Қорилар: Шаҳобиддин Усмонов, Абдурашид Юнусов, Миркамол Мирҳабибов.

2. “Мевазор ” масжиди. (Манзил: Олмазор тумани, Шимолий Олмазор, “Хончорбоғ” маҳалласи, 10а-уй)
Қорилар: Ёрбек Исломов, Воситжон Холматов, Абдуҳамид Абдумажидов.

3. “Масжидул хайр” жоме масжиди. (Юнусобод тумани, “Бободеҳқон” маҳалласи, Мирзаобод кўчаси, 74-уй)
Қорилар: Муҳаммад Исохон Маҳмудхонов.

Мавзуга оид