Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги биринчи рақамли музқаймоқ: «Коровка из Кореновки»ни энди Ўзбекистонда ҳам татиб кўришингиз мумкин!
Пардек енгил ва табиий «Коровка из Кореновки» музқаймоғини татиб кўришга улгурдингизми?

Жазирама ёз – янгидан-янги музқаймоқ турларини татиб кўриш учун қулай фурсат.
Россияда ишлаб чиқарилган «Коровка из Кореновки» табиий сут маҳсулоти ўзининг фойдали таркиби ва ноодатий мазаси билан харидорларнинг ишончи ва меҳрига сазовор бўлишга улгурган. Ажойиб янгиликни қарши олинг! Эндиликда ушбу бренд музқаймоқларини Ўзбекистондаги дўконларда ҳам топиш мумкин.
«Коровка из Кореновки» вафли рожоклари, брикет ва стаканчалар шаклидаги фойдали музқаймоқларнинг кенг турдаги ассортиментини таклиф этади.
Таёқчадаги шоколад-қаймоқли пломбир ёки бетакрор таъмли мевали жем солинган рожокларни таъбингизга қараб танлаб олишингиз мумкин. Ишлаб чиқарувчи томонидан 10 хил турли уйғунлик ва таъмлар тақдим этилган.

Музқаймоқ тайёрланадиган фабрика ўзининг бой табиати ҳамда мусаффо об-ҳавоси билан машҳур Краснодар ўлкасида жойлашган.
Кенг ўтлоқларда сайр қилиб юрувчи сигирлар фақатгина сара ем-ҳашак ва барра ўтлар билан озиқланади. Шу сабабли ҳам «Коровка из Кореновки» маҳсулотлари ана шундай сифат ва таъмга эга.
Музқаймоқ давлат стандартлари асосида ишлаб чиқарилади ва таркибида бўёқлар, хушбўйлантирувчи моддалар, пальма ёғи ва бошқа сут ёғи муқобилларига эга эмас. Мазали пломбир фақат ва фақат янги қаймоқ ҳамда қуюлтирилган сутдан қилинган.
«Коровка из Кореновки» табиий бренди 2014 йилдан буён сутли музқаймоқларни тайёрлаб келади. 2018 йилда бренд Россия музқаймоқ бозорида ҳақли равишда етакчилик мақомини қўлга киритди.
Сифатли маҳсулотни танланг ва мўъжизакор таъмдан баҳра олинг!
Матнда Россия музқаймоқ бозорини тадқиқ қилган Nielsen компанияси хулосалари келтирилган.
Facebook: fb.com/KorovkaIzKorenovkiUzbekistan/
Instagram: @korovka_iz_korenovki_uz
Реклама ҳуқуқи асосида