Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчмас мулкни давлат кадастр баҳолаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан “Кўчмас мулкларни давлат кадастр баҳолаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокама учун эълон қилинди.
Фото: Kun.uz
Лойиҳа президентнинг “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Лойиҳада қуйидагилар белгиланган: қонуннинг қўлланилиш соҳаси; кўчмас мулкнинг кадастр қийматидан фойдаланиш мақсадлари; кўчмас мулкларни давлат кадастр баҳолашни амалга ошириш принциплари ва тартиби; кўчмас мулкларнинг кадастр қийматини аниқлаш; кўчмас мулкларнинг кадастр қиймати тўғрисидаги маълумотларни қўллаш; кўчмас мулкларнинг кадастр қийматини аниқлаш натижалари ҳақидаги низоларни кўриб чиқиш; давлат кадастр баҳолашдаги жавобгарлик.
Қонун қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилиши назарда тутилмоқда: кўчмас мулкларни давлат кадастр баҳолашни амалга оширувчилар ва ундан фойдаланувчилар; нархни шакллантириш ҳамда меъёрлаштириш соҳасида давлат сиёсатини юритувчи давлат бошқарув органлари; норматив-ҳуқуқий тартибга солишни амалга оширувчи давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органлари, уларга идоравий мансуб ташкилотлар; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш органлари; коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга; шунингдек улар ўртасида юзага келадиган, кўчмас мулкларни давлат кадастр баҳолаш, ушбу маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муносабатларга.
Ҳозирги кунда кадастр қийматини аниқлаш қуйидагилар билан тартибга солинади: солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом; солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом.
Мавзуга оид
09:44 / 16.02.2026
Нотариуслар эскроу ҳисобварақда маблағ бор-йўқлигини онлайн текширади
12:53 / 13.02.2026
Январда кўчмас мулк бозори фаоллашди: Тошкентда битимлар 33 фоизга ошди
08:37 / 05.02.2026
Кўчмас мулклар оммавий баҳолашдан ўтказилади
19:32 / 24.01.2026