Жаҳон | 14:46 / 22.09.2020
5633
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг бадавлат кишилари бойлиги бир кунда 23 млрд долларга камайди

Бойлиги камайганлар рўйхатининг юқори ўнлигидан инвестор Уоррен Баффет ($3,4 млрд), Facebook раҳбари Марк Цукерберг ($2,6 млрд), Tesla хўжайини Илон Маск ($1,9 млрд) ўрин олди.

Бернара Арно. Фото: Reuters

Дунёдаги ўн нафар энг бадавлат бизнесмендан тўққиз нафарининг жами бойлиги душанба куни 22,9 млрд долларга камайди. Бу реал вақт режимидаги Forbes Real-Time рейтингидан маълум бўлди. Бунга сабаб эса фонд бозорларининг тушишидир.

 Louis Vuitton эгаси ва Европанинг энг бадавлат кишиси Бернар Арнонинг бойлиги ҳамманикидан кўп - 5,5 млрд долларга камайди.

Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтснинг бойлиги миқдори 1,7 млрд долларга озайди.

Amazon бош директори, дунёнинг энг бой инсони Жефф Безос 3,8 млрд доллар йўқотди.

Бойлиги камайганлар рўйхатининг юқори ўнлигидан шунингдек, инвестор Уоррен Баффет ($3,4 млрд), Facebook раҳбари Марк Цукерберг ($2,6 млрд), Tesla хўжайини Илон Маск ($1,9 млрд) ўрин олди.

Душанба куни бойлиги кўпайган ягона миллиардер Oracle директорлар кенгаши раиси Ларри Эллисон бўлди. Унинг капиталига 790 млн доллар қўшилди.

 

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид