Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
17 августдан масжидлар очилади, ҳозирча жума намозларига рухсат йўқ
Ўзбекистонда масжидлар босқичма-босқич яна фаолият кўрсата бошлайди.
Республика махсус комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистонда 17 августдан диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилади. Шу билан биргаликда, масжидларда ҳозирча жума намозлари ўқилиши бошланмайди.
«17 августдан диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда) рухсат берилади. Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади», дейилади комиссия ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан 1 августга қадар диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар фаолияти тўхтатилган эди. Кейинроқ Махсус комиссиянинг 26 июлдаги қарор билан карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилганди.
Мавзуга оид
11:26 / 09.02.2026
Тошкентда боғчалардаги “карантин” ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:31 / 30.01.2026
ЖССТ Нипаҳ вируси хавфини паст баҳолади ва чеклов қўйишни тавсия қилмади
20:53 / 25.01.2026
Кореяга киришда карантин талаблари кучайтирилди
17:10 / 08.01.2026