Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йил Рамазон ойи учун фитр садақаси ва фидя миқдори маълум қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдорини аниқлади. Унга кўра, фитр садақасининг энг оз миқдори бир жон учун 8 минг сўмни, фидя 20 минг сўмни ташкил этган.
Фото: Getty Images
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 2020 йил (1441 ҳижрий йил) Рамазон ойи учун фитр садақаси ва фидя миқдорига доир қарорини эълон қилди. Тақдим этилган қарорда, фитр садақаси ва фидя учун мезон қилиб олинган нархлар Тошкент шаҳрига оид экани, ҳар бир вилоят вакилликлари ўз ҳудудидаги бозорлардаги ўртача нархлардан келиб чиққан ҳолда фитр садақаси ва фидя миқдорини белгилаши алоҳида таъкидланган.
Фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён этилган қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади. Улар: буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан (≈) 4 килограммга тенг.
Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг. буғдой ўртача тўрт минг сўм, 1 кг. арпа ўртача уч минг сўм, 1 кг. майиз ўртача ўттиз беш минг сўм ва 1 кг. хурмо ўртача ўттиз минг сўм экани маълум бўлди.
Шунга кўра, 2020 йил (1441 ҳ.) учун ФИТР садақасининг миқдори:
≈ 2 килограмм буғдой 8 000 (саккиз минг) сўм;
≈ 4 килограмм арпа 12 000 (ўн икки минг) сўм;
≈ 2 килограмм майиз 70 000 (етмиш минг) сўм;
≈ 4 килограмм хурмо 120 000 (бир юз йигирма минг) сўм деб белгилансин.
Ҳар ким ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда, юқоридаги тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.
Бу йилги фидя миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 20 000 (йигирма минг) сўм, деб белгилансин!
Маълумки, фитр садақаси моли закот нисобига етган мусулмон киши томонидан мискинларга берилиши вожиб бўлган садақа бўлиб, уни ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, Рамазон ойи давомида бериш мақсадга мувофиқдир.

Мавзуга оид
19:23 / 14.06.2025
«ChatGPTʼдан диний саволларга жавоб олиш жоиз эмас» – Ўзбекистон мусулмонлари идораси
16:09 / 03.05.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми қачондан бошланиши маълум қилинди
17:44 / 25.03.2025
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда жорий Рамазон ойи 29 кунда якунланиши кутиляпти. 30 март Ҳайит бўлиши мумкин
14:40 / 01.03.2025