Ўзбекистон | 08:50 / 15.02.2021
25516
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида янги университет ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда “International School of Finance Technology and Science” масъулияти чекланган жамиятининг International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:

  • республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит, бизнес бошқаруви, молиявий таҳлил, молиявий риск бошқаруви ҳамда бошқа соҳаларда юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
  • юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни, жумладан хорижда фаолият юритаётган ватандошларни жалб этган ҳолда етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кенг ҳамкорликни амалга ошириш;
  • Ўзбекистон давлат корхоналари ва бошқа корхоналар ходимларининг малакасини ошириш, хорижнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш асосида тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш;
  • таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
  • илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш.

Университет Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Салор” шаҳарча фуқаролар йиғини, Олийгоҳ кўчаси, 2-уй манзилида ташкил этилади.

Мавзуга оид