Жамият | 12:17 / 08.05.2018
49457
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги «Ezidyor» тўйхонаси бузилади

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

“Тошкент сити” объектидаги қурилиш авжида. Айни дамда Ўқчи маҳалласидан янги уйга кўчирилмаган 20та хонадон қолган. Аҳоли март ойи сўнгги кунларида газ таъминотидан узиб қўйилган эди, аммо, сув ва электр бор, деб ёзмоқда ЎзА.

«Одамлар арз қилишни билади, лекин мана вазиятни кўринг, қандай қилиб газ таъминотини сақлаб қолиш мумкин. Аҳолини Яшнобод ва Олмазор туманидаги уйларга кўчириб келяпмиз. Иложи борича ана шу одамлар кўнглига қарашга интиляпмиз. Лекин шунга қарамасдан улар орасида норози бўлаётганлари ҳам йўқ эмас», деган Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаров. 

Ҳокимнинг сўзларига кўра, «Ezidyor»  тўйхонаси ҳам бузилади. Унинг атрофидаги бинолар ҳам тез орада бузилиши кутилмоқда. Ушбу объектлардаги тадбиркорлар ўзларига бошқа ер танлаб улгурмаганлар. Туман раҳбари тадбиркорларга бошқа ҳудудлардан жой кўрсатилганини айтган. 

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ
Фото: ЎзА
Фото: ЎзА
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид