Ўзбекистон | 17:10 / 11.08.2018
21132
1 дақиқада ўқилади

«Халқлар дўстлиги» саройи мукаммал таъмирдан чиқарилади

Фото: KUN.UZ

Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” саройи биноси реконструкция қилинади ва мукаммал таъмирдан чиқарилади. Kun.uz’га маълум бўлишича, ҳукуматнинг бу ҳақдаги тегишли фармойиши қабул қилинган.

Таъмирлаш ишлари 2018-2020 йиллар давомида босқичма-босқич олиб борилади.

I босқичда объектнинг том қисми, фасад девори ва саҳнасини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилади. Бу 2018 йилга мўлжалланган.

II босқич - 2019-2020 йиллар. Объектнинг биноси, томоша зали, иситиш, совитиш, вентиляция тизимларини реконструкция қилинади ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.

I босқич ишлари бўйича республика бюджети маблағлари ҳисобидан 11,73 млрд сўм маблағ ажратилади. 

Шуингдек, объект учун мебель ва инвентарь сотиб олишга, ўриндиқларни таъмирлаш ва ўрнатиш ишлари учун 1,72 млрд сўм миқдорида маблағлар берилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид