Ўзбекистон | 22:31 / 25.07.2018
14888
2 дақиқада ўқилади

ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейи қабул эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги 1-сонли Тошкент академик лицейи 2017/2018-ўқув йили якуни бўйича пайдо бўлган бўш ўқувчи ўринларига танлов эълон қилди. Танловда Тошкент шаҳрида умумий ўрта таълим мактабларининг 10-синфини ва ўрта–махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 1-2-ўқув курсини яхши ва аъло баҳоларга тамомлаган, соғлом, намунали хулққа эга ўқувчилари қатнашишлари мумкин. 

Тугалланган ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларнинг 10-синфидаги ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 1-ўқув курсини тамомлаган ўқувчилар ИИВ академик лицейининг 2-ўқув курсига, ўрта-махсус касб ҳунар таълими муассасаларининг 2-ўқув курсини тамомлаган ўқувчилар ИИВ академик лицейининг 3-ўқув курсига қабул қилинади. 

Ўқишни кўчириш танлов асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўқишни кўчириш бўйича аризалар 2018 йил 25 августгача қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Гёте кўчаси, 54-уй. ИИВ 1-сонли академик лицейи (мўлжал: Қорасув-6 мавзесидаги Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ).

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

а) академик лицей директори номига ариза;
б) белгиланган шаклдаги сўровнома;
c) ўқиш жойи ва МФЙдан тавсифнома;
д) намуна асосида ёзилган батафсил таржимаи ҳол;
э) туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси, мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси;
ф) ўқувчи ўзи таҳсил олган ўқув муассасанинг охирги икки ўқув йилида фанлар бўйича ўзлаштириш натижалари кўрсатилган маълумотнома (директор томонидан тасдиқланган табель нусхаси);
г) 3 х 4 см. ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 9 х 12 см. ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).


Батафсил маълумотни ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейида ташкил этилган Ишчи гуруҳидан олишингиз мумкин.

Тайёрлаган:  Толиб Раҳматов

Мавзуга оид