Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги иккита қонун биттага бирлаштирилади
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Лойиҳа Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва иккита: 14.05.2014 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида” ЎРҚ-371-сон ва 29.09.2010 йилдаги “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида” ЎРҚ-263-сон амалдаги қонунларни бир бутунга бирлаштиради.
Norma’нинг ёзишича, лойиҳада асосий тушунчалар кенгайтирилди, хусусан қуйидаги тушунчалар қўшилди:
- иқтисодий зўрлик;
- ижтимоий вазияти оғир бўлган шахс;
- ижтимоий профилактика;
- оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарлик;
- профилактик суҳбат;
- руҳий зўрлик;
- қўриқланувчи шахслар;
- ҳуқуқбузарлик сабаблари;
- ҳуқуқбузарлик содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар;
- ҳимоя ордери ва бошқалар.
Қонун ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг вазифалари, тамойиллари ва турларини баён этади, ушбу жараённи амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи ҳар бир органнинг ваколатлари батафсил кўриб чиқилади.
Идоралараро комиссияларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишдаги ролига алоҳида боб бағишланган. Қонун лойиҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш регламентланади, бу соҳада фаолиятни ташкил этиш жараёнининг барча жиҳатлари баён этилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:27 / 30.12.2025
Қозоғистонда ноанъанавий жинсий муносабатлар тарғиботини тақиқловчи қонун имзоланди
10:20 / 26.12.2025
2026 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун қабул қилинди
19:50 / 19.12.2025
Маҳаллий кенгаш ва ҳокимлар фаолиятига хос бўлмаган 8 та вазифа бекор қилинади
10:15 / 08.12.2025