Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўзлашиш ва телефонда суҳбатлашиш тақиқланган сукунат маскани – Миллий кутубхонадан фоторепортаж
Салкам 8 млн нусхадаги ресурсга эга Ўзбекистон Миллий кутубхонаси уч ойдан буён ҳафтасига етти кун 24/7 иш режимида ишлаб келмоқда. 321 240 нафар фойдаланувчи аъзо бўлган муассаса бир вақтнинг ўзида 740 фойдаланувчига хизмат кўрсата олади. Kun.uz Миллий кутубхонадан эксклюзив фоторепортаж тайёрлади.


1870 йили май ойида Тошкент оммавий кутубхонаси сифатида иш бошлаган, 1920 йилдан давлат кутубхонаси мақомига эга бўлган, 1948 йили эса Алишер Навоий номини олган. Пойтахт марказидаги “Маърифат маркази” биносида фаолият олиб борадиган ушбу муассаса 2020 йили Республика илмий-техника кутубхонаси билан бирлашиб миллий кутубхона номини олган.



Кутубхонада жами 20 та зал бўлиб, шундан 15 таси ўқув зали ҳисобланади. 7 қаватли бинонинг икки қавати ертўла, китобхонларга 4 та қаватдан фойдаланиш имкониятлари яратилган.
Давлат аҳамиятига молик тадбирлар ўтказилганда ҳамда тозалик куни эълон қилинган вақтда кутубхона ишламайди. Бу ҳақда фойдаланувчилар расмий сайт, ижтимоий тармоқлар орқали олдиндан хабардор қилинади.




Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, фойдаланувчилар сони кундан кунга ортмоқда. Муассаса нафақат кундузи, балки тунда ҳам китобхонлар билан гавжум жойга айланган. 1 февраль ҳолатига Миллий кутубхонага 321 240 нафар фойдаланувчи аъзо бўлган.



Бир кунда ташриф буюрадиган фойдаланувчилар сони ўртача 1500-2000 кишини ташкил этмоқда. Миллий кутубхона бир вақтнинг ўзида 740 фойдаланувчига хизмат кўрсата олади.
24/7 иш режимида фаолиятини бошлаган электрон ўқув залига 1-30 январь кунлари 8117 киши (3025 нафар эркак, 1733 нафар аёл) ташриф буюрган. Шундан 1394 нафари ўқувчилар, 5388 нафари талабалар, 366 нафари хизматчилар, 784 нафари абитуриентлар, 110 нафари магистрлар, 54 нафари илмий ходимлар, 21 нафари чет эл фуқароларидир.




Миллий кутубхонанинг умумий фонди жами: 7 876 079 нусха бўлиб, шундан босма нашрлар – 7 032 804 нусхани, электрон ресурслар сони – 843 275 нусхани ташкил этади. Шунингдек, бу ерда 689 номдаги аудиокитоблар мавжуд. Кутубхонада 75 тилда китоблар сақланмоқда.





Суратлар муаллифи: Ҳасан Юсупов
Мавзуга оид
14:09 / 16.01.2026
Энг кўп китоб ўқиган ходимга 1 ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026