Ўзбекистон | 17:28 / 05.10.2018
10018
2 дақиқада ўқилади

KUN.UZ корректорларни ишга таклиф қилади

KUN.UZ таҳририяти корректор (мусаҳҳиҳ)ларни ишга таклиф қилади. Вазифа — сайтга чиқарилаётган хабар ва материалларнинг орфографик, пунктуация ва стилистик хатоларини тўғрилаб, эълон қилиш учун тайёрлаб беришдан иборат.

Иш уч сменада ташкил этилади.

I смена: Соат 07:00 дан 16:30 гача. (Иш кунлари: душанба – жума, ҳафтасига 40 соат. 13:00 – 14:00 оралиғи — тушлик учун ажратилади). Тошкент шаҳрида жойлашган таҳририятга келиб ишлаш талаб этилади.

II смена: 16:30 дан 01:30 гача (Иш кунлари: душанба – жума, ҳафтасига 40 соат. Соат 20:00 – 21:00 оралиғи кечки овқатланиш учун вақт ажратилади). Масофадан туриб ишлаш мумкин.

III смена: шанба ва якшанба кунлари соат 08:00 дан 24:00 гача. Ҳафтасига 30 соат. Ўриндошлик асосида ишлаётганлар ҳам таклиф этилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • ўзбек тилини мукаммал билиш;
  • ёш: 25дан 50 гача;
  • иш тажрибаси: камида 3 йил нашриёт, матбуот ёки журналистика соҳасида;
  • компьютерда ишлай олиш кўникмаси;
  • турли вазиятларга мослашувчан ва ишга нисбатан интизомли бўлиш.

Талабгорлар олий ўқув юртларини таълимнинг гуманитар йўналиши бўйича тамомлаган бўлиши керак. Шунингдек, номзодларнинг вилоят марказида ёки унга яқин ҳудудда истиқомат қилишига ҳам эътибор қилинади.

KUN.UZ ишга қабул қилинадиган номзодларга нималарни таклиф қилади?

  • ойлик иш ҳақи: 2 млн сўм ва ундан юқори.
  • аҳил ва иноқ жамоа даврасида ишлаш;
  • расмий меҳнат шартномаси;
  • ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун имкониятлар.

Номзодлардан [email protected] электрон почта манзилига кичик ҳажм ва эркин тарзда ўзи ҳақида баён этилган маълумотлар, яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибасига доир маълумотларни юборишлари сўралади.

Шунингдек, маълумотларни +998 95 146 23 23 рақамидаги Telegram манзилига ҳам юбориш мумкин.

Мавзуга оид