Ўзбекистон | 22:38 / 19.04.2021
8371
3 дақиқада ўқилади

Жамоат хавфсизлиги университети битирувчиларига «захирадаги офицер» ҳарбий унвони ва тегишли мутахассислик бўйича диплом берилади

«Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори билан Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди.

Фото: milliygvardiya.uz

Ҳужжат билан шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ:

  • Университетга ўқишга қабул қилиш танлов асосида, Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили белгиланадиган квоталар доирасида амалга оширилиб, таълим олувчиларга ўрнатилган тартибда стипендия (пул таъминоти) тўланади ва моддий таъминот белгиланади;
  • Университет курсантларини келгусида ҳарбий хизмат (хизмат) ўташ учун идоралараро тақсимлаш таълим йўналишларига мувофиқ битирув босқичида амалга оширилади;
  • Университет битирув босқичидаги курсантларнинг фаолият соҳаси бўйича стажировкаси ўқишни тамомлагандан сўнг ҳарбий хизмат (хизмат) ўташ учун юборилиши назарда тутилган бўлинмаларда ташкил этилади;
  • Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳарбий хизматчилари (ходимлари) меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида мутахассислик фанлари бўйича Университетда ўқув машғулотларини ўтказиш ҳуқуқига эга;
  • Университет томонидан Миллий гвардия академик лицейларининг ўқув-методик жараёни мувофиқлаштирилади ҳамда уларга тизимли амалий ва ахборот-ресурс ёрдами кўрсатилади;
  • Университетга ўқишга кирувчи абитуриентларнинг антропометрик параметрлари Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳарбий хизмат (хизмат)га қабул қилиш талабларига мувофиқ тартибда танланган мутахассисликка қараб белгиланади;
  • Университетнинг илмий ва профессор-ўқитувчилар таркиби лавозимларига тегишли соҳада камида беш йиллик илмий, педагогик ёки амалий иш тажрибасига эга шахслар ҳарбий хизматчилар лавозимлари ҳисобидан тайинланиши мумкин;
  • Университетнинг хизматчилар учун белгиланган профессор-ўқитувчилар таркиби лавозимларига тайинланадиган педагог ходимлар билан шартномалар бир йил муддатга тузилади.

Қарорга асосан, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқулланди:

  • Университетга кундузги таълим шаклининг бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича умумий асосларда юриспруденция, психология ва иқтисодиёт соҳаларида кадрларни талабалар таркибига киритган ҳолда тайёрлаш ҳуқуқини бериш;
  • умумий асосларда кадрлар тайёрлашни тўлов-контракт асосида амалга ошириш ва битирувчиларга «захирадаги офицер» ҳарбий унвони ва тегишли мутахассислик бўйича диплом бериш.
Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид