Ўзбекистон | 07:35 / 10.06.2022
8917
1 дақиқада ўқилади

Урганч шаҳри ҳудуди кенгайтирилади

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши томонидан Урганч тумани ер майдонларини қисман Урганч шаҳри таркибига ўтказиш, Урганч тумани ва Урганч шаҳри маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома киритилди.

Фото: Kun.uz

Унга кўра, Урганч туманининг 2812,38 гектар (шундан қишлоқ хўжалиги ерлари 709,0 гектар) ер майдони Урганч шаҳри ҳудудига ўтказилади. Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг янги чегараси белгиланади.

Кенгаш қарори президентнинг 2012 йил 6 декабрдаги «Хоразм вилоятининг ободончилик ва аҳоли сув таъминотини тубдан яхшилаш, Урганч шаҳар бош режасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги қонуни ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунга асосланган.

Лойиҳа тасдиқланса, Урганч шаҳри ва Урганч тумани ўртасидаги маъмурий-ҳудудий чегаранинг умумий периметри 44462,01 метрни, шаҳарнинг умумий майдони эса 5702,34 гектарни ташкил этади.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид