Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9-синф битирувчилари академик лицей ва касб-ҳунар мактабида, 11-синф битирувчилари коллеж ва техникумда ўқишни давом эттиришлари мумкин
2020-2021 янги ўқув йилидан бошлаб 9 ва 11-синф битирувчилари 2 йилгача бўлган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумда ўқишни давом эттиришлари мумкин.
ХТВ ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилда республика бўйича 65 та академик лицей, 339 та касб-ҳунар мактаблари, 211 та коллеж ҳамда 176 та техникумларда қабул жараёнлари ташкил этилади. Ушбу таълим муассасаларининг ҳудудлар бўйича таҳлили ва алоқа учун рақамлари тез орада жамоатчиликка маълум қилинади.
Академик лицей ва касб-ҳунар мактабларига умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари қабул қилиниб, 2 йиллик кундузги таълим шакли асосида ўқитилади.
Коллежларга умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчилари қабул қилинади. Ўқиш 2 йилгача бўлган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Техникумларга умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчилари қабул қилинади. Ўқиш 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда таълим рус ва ўзбек тилларида олиб борилади.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025