Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро шаҳрида беш юлдузли меҳмонхона қурилади
АҚШнинг Valor Hospitality Partners компанияси билан Ўзбекистонда компания бошқарув офисини очиш ва Бухоро шаҳрида Hyatt Regency бренди остида 5 юлдузли меҳмонхона ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 30 март куни АҚШнинг Valor Hospitality Partners компанияси бошқарув раиси Эуан Мак Глашан бошчилигидаги делегация билан музокаралар олиб борди.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, Valor Hospitality Partners компанияси ижрочи директори Эуан Мак Глашан томонидан Ўзбекистонда Hyatt, Accor, Marriot, Hilton каби дунёнинг етакчи бренд меҳмонхоналар тармоғида фаолият олиб борувчи кадрлар тайёрловчи таълим масканини очиш бўйича таклиф берилган.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Valor Hospitality Partners компаниясининг Ўзбекистонда бошқарув офисини очиш ва Бухоро шаҳрида Hyatt Regency бренди остида 5 юлдузли меҳмонхона ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришган.
Шунингдек, ҳамкорлар томонидан 31 мартда Тошкентда Metric Ventures (MJ Group компанияси) ва Hyatt International билан шартнома имзолаш маросими ўтказилиши маълум қилинган.
Маълумот учун, Valor Hospitality компанияси Hyatt, Accor, Marriot, Hilton каби дунёнинг етакчи меҳмонхона брендлари бошқаруви билан шуғулланувчи компания бўлиб, ҳозирга қадар компания томонидан дунё бўйлаб 60 минг хонадан иборат бўлган 150та меҳмонхона бошқаруви йўлга қўйилган. Компания Буюк Британия, Таиланд, Жанубий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларида ўз бошқарув офисларига эга.
Аввалроқ, Туризмни ривожлантириш ассоциацияси раиси Дилшод Одилов Ўзбекистонда меҳмонхона соҳасида солиқ юкининг кўплиги – меҳмонхоналар қимматлигининг асосий сабабларидан бири эканлигини айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
10:25 / 24.11.2025
Бухорода бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан вафот этди
08:31 / 20.11.2025
Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар ушланди
13:00 / 01.11.2025
Бухоро биенналесида америкалик рассом ширинликлардан павилион қурди
12:19 / 30.10.2025