Очиқ адлия: Давлетов вазирлик ходимлари қанча маош олишини айтди
Ўзбекистон Адлия вазирлигида бошқарма бошлиқлари камида 15-16 миллион сўм ойлик олишади, деб маълум қилди вазир Русланбек Давлетов.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Давлетов бу ҳақда жума куни Тошкентда бошланган «Umid 2.020» халқаро конференцияси вақтида айтиб ўтган.
«Давлатни демократик янгилаш ва модернизация қилишда қонун устуворлигини таъминлаш» секциясига модераторлик қилган Адлия вазири хориждаги салоҳиятли ватандошларни Ўзбекистонга жалб қилиш ҳақида гапириб, маошларга оид маълумотлар сир сақланмаслигини билдирди.
«Ҳозир маошларимиз қанчалигини яширишга ҳожат йўқ, ҳаммаси шаффоф. Масалан, Адлия вазирлигидаги бошқарма бошлиқлари [мукофот пуллари ва бошқа тўловлар билан бирга] камида 15-16 миллион сўм ойлик маош олишмоқда», – деди Давлетов.
Вазирлик тизимидаги тадқиқот институтларидан бирининг тадбирда қатнашаётган вакили ҳам буни тасдиқлаб, ҳозирги кунда 12 млн сўм маош олаётганини айтди.
Маълумот учун, «Umid Reunion 2.020» – «Умид» жамғармаси битирувчиларининг биринчи йиғини саналади. «Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари» мавзусидаги конференция 3 январь куни 5та тематик секцияга бўлинган ҳолда иш олиб борди. Анжуман 4 январда ўз ишини якунлайди.
Мавзуга оид
19:18 / 04.12.2024
Президент маслаҳатчилари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Русланбек Давлетовнинг лавозими ўзгарди
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
20:32 / 06.09.2024
Ўқитувчиларнинг 1 фоизи 10 млн сўмдан кўп маош олмоқда. Қандай қилиб?
19:42 / 04.09.2024