Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда кенг кўламли кадрлар алмашуви: Раматов ҳукуматда
Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган Рустам Азимов ўрнига янги раҳбар тайинланди.
Вазиятдан хабардор манбалар маълумот беришича, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбари Раматов Очилбой Жуманиёзович эндиликда бош вазирнинг биринчи ўринбосари ҳисобланади.

Раматов ўзининг компания раиси лавозимини ҳам сақлаб қолган.
У Ўзбекистоннинг янги бош вазири Абдулла Арипов жамоасида бўлади.
Жорий ҳафтада Соғлиқни сақлаш вазирлигида раҳбар кадрлар алмаштирилганди. Бугун эса Молия вазири Рустам Азимов ўз лавозимидан озод қилингани маълум бўлди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида олдинда турган вазифалар ҳақида гапира туриб, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, божхона тизими ва бошқа идоралар фаолиятини тубдан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
17:10 / 30.04.2024
"Тўра Абдиевич, қаттиқроқ олинг" - Зойир Мирзаев тиббиётда ёш кадрларни ишга олишдаги муаммолар ҳақида
12:22 / 06.02.2024
Бакалавриат бўйича 3 йиллик таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади
07:49 / 18.05.2021
Мамлакат кадрлар захирасига муҳтож, аммо минглаб битирувчилар қаерда?
20:34 / 22.05.2019