Жаҳон | 07:51 / 29.07.2019
4496
1 дақиқада ўқилади

Россияда аноним онлайн тўловлар тақиқланиши мумкин

Фото: Максим Стулов / Ведомости / ТАСС

Россияда онлайн электрон ҳамёнларни аноним тарзда тўлдириш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда РБК нашри хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, гап «QIWI Кошелек», «Яндекс.Деньги», WebMoney, PayPal ва бошқа шу каби тизимлар ҳақида бормоқда. Эндиликда, фойдаланувчилар дастлаб ўз шахсига ойдинлик киритади, шундан сўнггина электрон ҳамёнларга пул ўтказа олишади. 

Бундай қатъий чоралар онлайн-тўловлар ёрдамида терроризмни молиялаштириш ёки гиёҳвандликни тарқатишда кенг фойдаланиш эҳтимоли билан изоҳланмоқда. 

Ўз навбатида, янгилик тўловчининг шахсини тасдиқлаш ёки шубҳали пул ўтказма амалиётини тўсиб қўйишга имкон беради. 

Тайёрлаган:  Толиб Раҳматов

Мавзуга оид