Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон Андижон сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисида битим имзолади
Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари икки давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома ва Андижон (Кампиробод) сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни имзолади.
Бугун, 3 ноябр куни Бишкекда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев бир нечта халқаро келишувларни имзолади.
Ўзбекистон ТИВ ахборотига кўра, томонлар Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома ва Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисида битим тузган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув ресурслари хизмати ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва бошқалар ҳам имзоланган.
Учрашув чоғида президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўладиган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Сув омборидан фойдаланиш ҳақидаги мунозаралар 1983 йилда, у қурилганидан бери давом этаётганди – ўша пайтда у Кампир-Ровот деб номланган.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
20:42 / 16.02.2026
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
19:46 / 16.02.2026
Садир Жапаров қандай қилиб ҳокимиятга келганди?
15:38 / 16.02.2026