Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев 2019 йилда 36та хорижий сафарда бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилда 36та хорижий сафарни амалга ошириши режалаштирилган. Бу ҳақда Халқаро-Пресс клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев маълум қилди.
Журналистнинг айтишича, давлат раҳбари 20 январ куни сафарларнинг иккинчиси – Германияга йўл олади. Германия пойтахти Берлин шаҳрида Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер, Федерал канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг Раиси Вольфганг Шойбле билан учрашиши белгиланган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилни Ҳиндистон сафари билан бошлаганди.
У 17 январь куни Ҳиндистоннинг Гужарат штати Гандинагар шаҳри «Маҳатма Мандир» кўргазмалар мажмуасида ўтказилган «Жўшқин Гужарат – 2019» IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиб қайтди.
Айни пайтда Шавкат Мирзиёевни Белгия, Швейцария, Канада, Япония, Болгария, Беларусь Республикасида кутишмоқда.
Мавзуга оид
16:21 / 19.02.2026
Мерц Германияда ядровий қурол пайдо бўлишини истисно этди
14:13 / 19.02.2026
НАТО Болтиқбўйи соҳилига десант тушириш машқларини ўтказмоқда
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
15:27 / 16.02.2026