Жаҳон | 16:34 / 22.05.2021
8640
2 дақиқада ўқилади

Dior эгаси ва Amazon асосчиси дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида биринчи ўринни бўлишиб олишди

22 май куни Арнонинг бойлиги 800 млн долларга кўпайди, Безоснинг бойлиги эса 2,3 млрд долларга камайди. Эндиликда ҳар иккисининг бойлиги 186 млрд доллардан бўлиб турибди.

Louis Vuitton ва Dior брендларига эгалик қилувчи LVMH ҳолдинги эгаси Бернар Арно дунёнинг энг бой инсонлари рейтингида биринчи ўринга кўтарилди, деб хабар берди Forbes.

Шунингдек, Amazon асосчиси Жефф Безос ҳам биринчи ўринда қайд этилган.

22 май куни Арнонинг бойлиги 800 млн долларга кўпайди, Безоснинг бойлиги эса 2,3 млрд долларга камайди. Эндиликда ҳар иккисининг бойлиги 186 млрд доллардан бўлиб турибди.

Нью-Йоркдаги савдолар ёпилиши арафасида Арно қисқа вақтга Безосдан 100 млн долларга бойроқ бўлди ва биринчи ўринда ёлғиз ўзи турди, деб ёзади Forbes USA. Арно 2019 йил декабрда ҳам ёлғиз ўзи биринчи ўринга кўтарилганди. Ўшандан буён ҳар икки миллиардернинг бойлиги 76 млрд долларга кўпайди.

Апрел бошидаги рейтингда Безос 177 млрд доллар билан етакчи бўлган, Арно эса 150 млрд доллар билан учинчи ўриндан жой олганди. Иккинчи ўринга 151 млрд доллар бойлик билан Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск жойлашганди. У ҳозир учинчи ўринга тушди (147,3 млрд доллар).

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров

Мавзуга оид