Жамият | 18:01 / 17.05.2018
27422
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Чидамли ва мустаҳкам иморатлар нимадан қурилади?

Ҳар қандай бино ёки объект асосини барпо қилишда сифатли металл конструктордан фойдаланиш талаб этилади. Металл конструкцияўзига хос конструктор бўлиб, ундан қурилаётган бино ёки иншоотнинг каркаси йиғилади. Металл конструкциялар махсус саноат фабрикалари ва заводларида ишлаб чиқарилади.

Фото: HAKIM METALL STROY

Ҳозирги кунда қурилиш материаллари орасида металл конструкциялар дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Сабаби, замонавий иморатларннинг конструкциясида арматура ёки бошқа металл мосламалардан фойдаланиш қулай ва анча ҳамёнбопдир. Натижада, нафақат маблағ тежалади, балки бино каркаси қаттиқ ва пишиқ бўлади.

Фото: HAKIM METALL STROY
Фото: HAKIM METALL STROY

Ўзбекистонда "HAKIM METALL STROY" МЧЖ металл конструкциялар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания саналади. Компания бир неча йиллардан бери, кўплаб мижозларга сифатли металл конструкцияларни етказиб бермоқда. Шунингдек, кисловодск ва бошқа ҳар хил модуллар, ангарларни монтаж ва демонтаж ишларини бажаради.

Металл конструкциялар ўлчами, тайёрланиш усули, конфигурацияси ва қўлланилиши жиҳатидан фарқланади. Металл конструкциялар, шунингдек, темир-бетон конструкцияларга қараганда қатор устун жиҳатларга ҳам эга:

* уларнинг вазни енгиллиги, 
* монтаж ҳамда демонтаж ишларининг қулайлиги,
* қурувчиларга ташишнинг осонлиги,
 
* тезлик билан тиклаш имконияти.

Фото: HAKIM METALL STROY
Фото: HAKIM METALL STROY
Фото: HAKIM METALL STROY

Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб айнан шундай конструкциялардан йирик савдо марказлари ҳамда қисқа муддатларда қурилиши талаб қилинган кўплаб бинолар барпо қилинмоқда.

"HAKIM METALL STROY" томонидан яратилган йирик савдо марказлари ва заводлар:

  • Тошкент шаҳрида жойлашган "BML-GROUP" ҚК МЧЖга қарашли дори-дармон ишлаб чиқариш фабрикаси;
  • Тошкент вилоятида жойлашган "EURO GLOBAL INVEST" МЧЖга қарашли 17 минг кв.м. ер майдонига металл конструкция ишлари;
  • Наманган шаҳридаги “ART SOFT TEX” МЧЖга қарашли 27 минг кв.м ер майдонига текстил фабрикаси;
  • Жиззах вилояти Зомин туманидаги замонавий технологиялар асосида ташкил этилган "JIZZAX POULTRY" ҚК МЧЖга қарашли товуқхона фермасида металл конструкция ишлари.
  • Андижон шаҳрида дори-дармон ишлаб чиқариш фабрикаси;
  • Гулистон шаҳрида янги услубдаги замонавий “Гулистон деҳқон бозори”нинг металл конструкцияси;
  • Тошкент шаҳри Алгоритм даҳасида барпо этилаётган йирик савдо маркази;
  • Марғилон шаҳрида "Фарғона улгуржи савдо инвест" МЧЖга қарашли ҳамда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш учун йирик ҳажмдаги замонавий музлатгич иншооти;
  • Катта ҳажмдаги ангарлар (“арк шаклдаги”) ва омборхоналар ва ҳ.к.
Фото: HAKIM METALL STROY
Фото: HAKIM METALL STROY
Фото: HAKIM METALL STROY

Мижозлар манфаати ҳамиша устун!

Компания нафақат маълум бир турдаги конструкцияларни, балки буюртмачи хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда ностандарт моделларни ҳам ишлаб чиқаради. Бундай ишлар, шубҳасиз, махсус чизмалар ва техник ишланмалар ёрдамида амалга оширилади. аксар ҳолларда ишлаб чиқариш ва уларни ўрнатиш жараёни буюртмачилар тақдим этган чизмалар асосида бажарилади.

Малакали мутахассислар

Металл конструкцияларни лойиҳалаш, уларни ишлаб чиқариш ва монтаж қилиш – буларнинг барчаси замонавий қурилиш соҳасининг энг ёш, аммо истиқболли йўналишидир. Шундай экан, ҳар бир соҳада бўлгани каби бунда ҳам ўз ишининг усталарига мурожаат қилиш фойдадан холи бўлмаслиги сир эмас. Шу сабабли, "HAKIM METALL STROY" конструкциялари кўп йиллик тажрибага эга бўлган етук мутахассис ва муҳандислар томонидан ишлаб чиқарилади.

Асосийси, ҳамёнбоп нархлар

Сиз металл конструкцияларни бозор нархидан арзон ва келишилган нархларда харид қилиш имконига эга бўласиз. Ўз ишининг усталари эса сизнинг буюртмангизни юқори сифатда бажариб бериши кафолатланади!

Янги иморат қуришда ишончли ҳамкор излаётган бўлсангиз, юқори сифатли металл конструкциялар ишлаб чиқарувчи "HAKIM METALL STROY" компаниясига мурожаат қилинг.

Фото: HAKIM METALL STROY
Фото: HAKIM METALL STROY

Телефон: 
+998 90 907-09-52,
+998 99 887-09-52,
+998 98
 300-09-52,
+998 90 740-23-32.

Хизматлар лицензияланган! Маҳсулотлар сертификатланган!

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Феруза Авазова

Мавзуга оид