Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда кучли шамол томларни учириши оқибатида бир неча киши жароҳатланди
Кучли шамол вилоятнинг бир қатор туманларида томларни учирган. Оқибатда, бир неча киши жароҳатланиб, шифохоналарга мурожаат қилган.
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, бугун, 9 март куни соат 09:00 дан 12:00 га қадар Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод, Яккабоғ ва Китоб туманларида кучли шамол эсиши ва ёғингарчилик қайд этилган.
Оқибатда, вилоятнинг бир нечта туманларида гидрометеорологик хавфли жараёнлар юзага келган. Жумладан:
- Соат 11:03 ларда Шаҳрисабз тумани “Чоршанби” қўрғонидаги озиқ-овқат савдо дўконининг том қопламасини шамол учириб юборган;
- Соат 11:25 ларда Қамаши тумани “А.Навоий” МФЙда жойлашган елим идишларни йиғиш пунктининг том қопламаси кучли шамолда қулаб тушган. Оқибатида уч нафар фуқаро турли даражада жабрланиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган;
- Соат 11:48 ларда кузатилган шамол Яккабоғ тумани “Учтепа” МФЙ, Тош қишлоғидаги уйнинг, “Наврўз” МФЙ, Наврўз қишлоғидаги иккита хонадоннинг қўшимча биноларидаги том қопламаларини учирган;
- Соат 11:50 ларда Китоб тумани Қайнар, Мотмон ва Қавзихона қишлоқлари ҳудудидаги 4 дона электр линияси симёғочи ҳамда “Тепабоши” МФЙ ҳудудида 1 та яшаш уйининг том қисми кучли шамол натижасида қулаб тушган.
Қайд этилишича, юзага келган вазиятларни бартараф этиш учун Қашқадарё вилояти ФВБнинг таркибий тузилмалари ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимларининг 169 нафар қутқарувчилари, авария-тиклаш бригадалари шахсий таркиби ва 26 та махсус техника жалб этилган.
Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшин уриши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, икки киши жароҳатланганди.
Мавзуга оид
08:28 / 07.02.2026
Тошкент ва Қашқадарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
09:31 / 06.02.2026
Навоий, Самарқанд ва яна уч вилоятда кучли шамол кутилмоқда
08:48 / 06.02.2026
Қашқадарёда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
11:12 / 24.01.2026