Ўзбекистон | 09:15 / 11.12.2021
5024
3 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқдаги 94та фермер хўжалигининг 15 831 гектар ер майдонида ўрмонзорлар барпо этилади

Фото: Getty Images

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омбори атрофидаги ҳудудларни ўрмонлаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Кадастр агентлигининг Бўстонлиқ тумани давлат захира фондида бўлган 1 072 гектар, шу жумладан 651 гектар яйлов, 323 гектар ўрмонзорлар ва 98 гектар бошқа ерларни ҳамда 94 та фермер хўжаликларининг 15 831 гектар, шу жумладан 24 гектар экин ерлар, 101 гектар боғлар, 632 гектар бўз ерлар, 279 гектар яйловлар ва 1 330 гектар бошқа ерларни янги ўрмонзорлар барпо қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Чорвоқ сув омбори атрофидаги Бўстонлиқ тумани давлат захира фондида бўлган 1 072 гектар, шу жумладан 651 гектар яйлов, 323 гектар ўрмонзорлар ва 98 гектар бошқа ерларни муҳофаза қилиш ва ўрмон барпо этиш мақсадида Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги ўрмон фонди ерлари тасарруфига доимий фойдаланиш учун ўтказиб бериш вазифаси топширилди.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлигига Чорвоқ сув омбори атрофидаги 16 903 гектар ерларга босқичма-босқич ҳудудга мос бўлган дарахт ва бута кўчатлари экиш орқали ҳудудни тўлиқ ўрмонлаштириш ишларини ташкил этиш вазифаси топширилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Бўстонлиқ тумани Бўстонлиқ массивидаги “Тошкент Агро Пилла” МЧЖга қарашли 313қ, 314қ ва 317-контурлардаги 8 гектар ер майдонида кўчатхона ташкил қилиш, доривор ўсимликлар етиштириш ва сайёҳларни жалб қилиш мақсадида лаванда ўсимлиги экиш учун Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигига ажратиб берилишини таъминлайди.

Чорвоқ сув омбори атрофидаги ҳудудларда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рекреация зоналари ташкил қилиш ҳамда ҳудудда чорва моллари боқилишини қатъиян тақиқлаш юзасидан таклиф киритилади. 

Чорвоқ сув омбори атрофидаги фермер хўжаликларининг ер майдонлари ўрнига туманлар давлат захирасидаги бўш турган ерлар истисно тариқасида танловларсиз ажратиб берилади.

Мавзуга оид