Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 1,8 миллионга яқин аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган
Қашқадарёда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш энг оғир масалалардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Фото: Миллий масс-медиа фонди
“Бугунги кунда 521 та маҳаллада яшайдиган 1,8 миллионга яқин аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган. Айниқса, Косон - 4 фоиз, Деҳқонобод - 6 фоиз, Қамашида бу кўрсаткич жуда паст - 14 фоиз. Қарши шаҳри канализация иншоотидаги тозалаш ускуналарининг 60 фоизи яроқсиз аҳволда. Оқибатда, оқова сув тозаланмасдан очиқ сув манбаларига чиқариб ташланмоқда. Бундан ташқари, вилоятдаги мавжуд 14 та канализация насос станцияларининг барчаси таъмирга муҳтож.
Шу боис, келгуси беш йилда марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 47 фоиздан 80 фоизга етказилади. Бунда, 4 минг 300 километр ичимлик суви ва 360 километр канализация тармоқлари, 237 та ичимлик сув ва 2 та оқова сув иншоотлари барпо этилади.
Жумладан, Косон, Муборак, Қамаши, Ғузор туманлари, Қарши, Шаҳрисабз, Китоб шаҳарларида ичимлик сув ва канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича умумий қиймати 260 миллион доллар бўлган 4 та лойиҳа амалга оширилади. Натижада, илгари ичимлик суви етиб бормаган Ғузор, Косон, Деҳқонобод, Қамаши, Қарши, Касби, Муборак ва Миришкордаги 342 та маҳалланинг 1,5 миллион аҳолиси тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади. Ушбу ишларга жами 3 триллион сўм маблағ ажратилади.
Ичимлик суви танқис бўлган Ғузор, Нишон, Касби, Миришкор туманларининг ер ости шўрланган сувларини қайта ишлаб, истеъмолга йўналтириш лойиҳаси амалга оширилади.
Шу билан бирга, 5 минг километрдан зиёд автомобиль йўллари ва ички кўчалар, 130 та кўприк ва сунъий иншоотни қуриш-таъмирлаш учун қарийб 4 триллион сўм йўналтирилади.
Хусусан, келгуси йилда “Ғузор-Чим-Кукдала” автомобиль йўлининг 35 километр қисмида реконструкция ишлари якунига етказилади. “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль трассасининг 60 километр қисми халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига реконструкция қилинади.
Шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш ва фойдаланишнинг янги тизими жорий этилади. Жумладан, ҳар бир туман ва шаҳарда алоҳида жамғарма ташкил этилиб, барқарор молиявий манбалар билан таъминланади. Ушбу жамғарма маблағларининг 50 фоизи жамоатчилик таклифлари асосида шакллантирилган лойиҳаларга сарфланади.
Чироқчида 471 километр, Деҳқонободда 385 километр, Қамашида 353 километр, Миришкорда 226 километр, Косонда 277 километр, Қарши туманида 284 километр ички йўллар таъмирланади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
19:32
Masdar компанияси Қашқадарёда қуёш станцияси ва энергия сақлаш тизими қуради
14:14 / 28.12.2025
Қашқадарёдаги даҳшатли автобус ҳалокати, 26 қурбон ва 2 минг сўм “пора” – судланган ИИБ ходими 16 йилдан сўнг оқланди
11:00 / 11.12.2025
Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
15:31 / 29.11.2025